АҚШда дўкондаги меваларга туфлаган аёл ҳибсга олинди. У инфекция тарқатишга уринганликда айбланмоқда
Американинг Флорида штатида супермаркетдаги меваларга туфлаган гватемалалик аёлни ҳибсга олишди. Уни АҚШдан депортация қилишлари мумкин, дея хабар берди «Newsweek» нашри.
Бир аёл дўконда мевани тишлаб, иккалага қўлига туплаб, лаймалар солинган саватга улоқтирганини пайқаб қолишган. Дўкон менежери чақирувига кўра етиб келган полициячилар уни ҳибсга олишган.
Қоидабузар Гватемаладан келган 40 ёшли Лизетт Сантис исмли ноқонуний мигрант бўлиб чиқди. Шу боис энди уни депортация қилиб юборишлари мумкин. Шунингдек, у инфекция тарқатишга уринганликда айбланмоқда. Сантис ўз навбатида коронавирусга чалинмаганини таъкидламоқда. Бироқ у тестдан ўтмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter