Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ разведкаси Ухандаги коронавирус ҳақида ноябрдаёқ огоҳлантиришган

АҚШ разведкаси Ухандаги коронавирус ҳақида ноябрдаёқ огоҳлантиришган

Фото: «REUTERS»

Америка разведкаси ходимлари 2019 йил ноябрнинг охиридаёқ Хитойнинг Ухань шаҳрида янги коронавирус тарқалиши ҳақида АҚШ ҳукуматини огоҳлантиришган, деб ёзади «ABC» телеканали манбага таяниб.

Унга кўра, Ухандаги касаллик тарқалиши ҳақидаги маълумотлар ўтган йили ноябрда Тиббий разведка миллий маркази (NCMI) маърузасида батафсил келтириб ўтилган. Маъруза қўлга киритилган маълумотлар ва йўлдош тасвирларининг таҳлил натижаларига асосланади. Разведка Хитойда касаллик тарқалиши АҚШнинг Осиёдаги ҳарбий кучларига жиддий хавф туғдириши мумкин деб ҳисоблаган.

Манбага кўра, NCMI маъруза муаллифлари «бу ҳалокатли ҳодиса бўлиши мумкин, деган хулосага келишган». Бу ҳақда Оқ уй ва Пентагон штаблари бошлиқларининг қўшма қўмитаси, АҚШ Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси бир неча марта огоҳлантирилган.

Телеканал хабарига кўра, ушбу мавзудаги брифинглар юқори мартабали сиёсатчилар иштирокида декабрда ҳам мунтазам ўтказиб турилган. Январда ҳам АҚШ президенти Дональд Трамп ҳар куни вазиятнинг қандай ривожланишидан хабардор бўлиб турган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг