АҚШ ҳукумати вакцина ишлаб чиқарувчи билан йирик шартнома имзолади
АҚШ ҳукумати «Novavax» компаниясига 1,6 миллиард доллар ажратди. Америка ҳукумати ҳали ҳеч бир вакцина ишлаб чиқарувчисига бунча пул бермаган.
Шу пайтгача уч компания бюджетдан пул олган, лекин бунча йирик миқдорда эмас.
«Йирик шартнома ҳукумат биз вакцинани ишлаб чиқара олишимизга билдирган ишончнинг тасдиғи», — деди «Novavax» бош директори Стэнли Эрк.
Энг қизиғи, «Novavax» тадқиқотлар бобида рақобатчиларидан ортда қоляпти. Июль охирида биринчи босқич синовлари якунланади, учинчисига эса (кўнгиллилар иштирокида) 2020 йилнинг учинчи чораги охирига бориб киришилади.
АҚШ ҳукуматидан маблағ олган яна бир компания — «Moderna» учинчи босқич синовларини июль ойидан бошлайди. Бу тадқиқот доирасида синовдагиларнинг бир гуруҳига номзод вакцина берилади, яна бир гуруҳда эса плацебо эффекти (иммунитет ҳосил қилмайдиган модда) синовдан ўтказилади.
«Moderna» номи можарога аралашиб қолишга ҳам улгурди: компанияни вакцина ишлаб чиқариш баҳона акциялари қийматини оширишни кўзлаганликда гумон қилиняпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter