Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анталия ҳокими коронавирусга чалинди

Анталия ҳокими коронавирусга чалинди

Фото: «Fly2trip.net»

Бугун, яъни 17 август куни Туркиянинг Анталия шаҳри ҳокими Мухиттин Бёжек коронавирусни юқтириб олганини, ҳозир шифохонада ётганини маълум қилди.

«Бугун менда коронавирусга ўтказилган тест натижалари мусбат чиқди. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, кайфиятим аъло даражада. Шифохонада изоляциядаман», — деб ёзади Бёжек «Twitter»да.

У, шунингдек, одамларни ниқоб тақишга ва масофа сақлашга чақирган.

«Тез кунларда сизлар билан кўришаман деб умид қиламан», — дейди ҳоким.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг