Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Амир Темур дода, карантин қачон тугейди, эти-инг?!»

«Амир Темур дода, карантин қачон тугейди, эти-инг?!»

Фото: «Kun.uz»

Пойтахтнинг марказий ҳиёбонида карантин талабларини бузган ҳолда заруриятсиз юрган ёшларнинг кимлиги аниқланиб, жазога тортилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 1 апрель куни соат тахминан 18.00лар атрофида К. Мажидова (1998 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), У. Ҳамидов (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ва О. Разыков (1990 йилда Самарқанд вилоятида туғилган)  Амир Темур ҳиёбонида  карантин талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз юриб, коронавирус эпидемияси Ўзбекистондан қачон кетиши ҳақида буюк бобомиз шахсига беҳураматлик қилган ҳолда унга  ўрнатилган ҳайкалдан ўзларича сўраб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик ифодаланган мазкур ҳаракатларини видеотасвирга туширади. Олинган видеолавҳани эса 2020 йил 6 апрель куни  ижтимоий тармоққа жойлаштиришади.

Олиб борилган суриштирув натижаларига кўра, уларнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) ҳамда 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди.

Айбловлар ўз тасдиғини топгани боис Юнусобод туман маъмурий судининг 2020 йил 7 апрелдаги қарорига кўра, уларнинг ҳар бирига нисбатан узил-кесил 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг