Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов Ўзбекистонга 20 млн доллар ажратди

Алишер Усмонов Ўзбекистонга 20 млн доллар ажратди

Фото: Президент матбуот хизмати

Россияда истиқомат қилувчи ўзбек миллиардери Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашишга 20 миллион доллар маблағ ўтказиб берди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Ушбу пуллар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига ўтказилади.

Хабарга кўра, пуллар Тошкент вилояти Зангиота туманидаги карантин учун махсус касалхонани тиббиёт асбоб-ускунлари билан таъминлашга сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг