Алишер Шодмонов «Ўзбекистон 24» каналида чиқиш қилади
Бугун, 6 апрель куни соат 11:00 да Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов «Ўзбекистон 24» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқиши кутилмоқда.
Унда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига оид ҳозирги вазият ва бу пандемиянинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз боради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter