Африканинг энг митти давлати вице-президенти коронавирусга чалинди
Гамбия вице-президенти Исату Турай коронавирусни юқтириб олди, мамлакат президенти Адама Барроу ўз-ўзини изоляция қилиш тартибига амал қилади, дея хабар берди давлат раҳбари маъмурияти.
«Президент маъмурияти хабарига кўра, вице-президент Исату Турайнинг COVID-19га топширган тест натижаси мусбат чиққан. Бунинг натижасида президент Барроу зудлик билан икки ҳафталик ўз-ўзини изоляция қилишига тўғри келади», — дея «Twitter»да эълон қилди маъмурият.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги хабарларига кўра, Гамбияда эпидемия бошлангандан буён 326 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилган, COVID-19 тасдиқланган саккиз нафар бемор вафот этган, 66 киши касалликдан тузалган.
Маълумот ўрнида
Гамбия — Африка қитъасидаги энг кичкина давлат. Майдони — 10 380 км². Аҳолиси — 2 173 999 киши (2020 й).
1965 йил 18 февралда Гамбия Британия империясидан мустақилликка эришди. 2013 йил 2 октябргача Миллатлар ҳамдўстлиги лигаси аъзоси бўлган. 2018 йилда Гамбия Республикаси Миллатлар ҳамдўстлиги лигаси аъзолигига қайтган. Пойтахти — Банжул, энг катта шаҳри — Серекунда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter