«Абу Сахий» савдо маркази ёпилди. Бир неча ходимда коронавирус аниқланган
6 июль куни Чилонзор туманида жойлашган «Tashkent Trade Center» (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.
Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.
Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter