20 дан ортиқ одамга коронавирус юқтирган испан ҳибсга олинди

Испаниянинг Майорка шаҳрида била туриб 22 нафардан ортиқ одамга коронавирус юқтирган 40 ёшли эркак ҳужум қилишда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Испания полицияси баёнотига кўра, у ПЗР тестини топширган куннинг эртасига аломатлар пайдо бўлишига қарамай ишга чиққан. Ҳамкасблари уйга кетишини сўраса ҳам, рад этган.
Aйтишларича, 40 тана ҳарорати даражадан юқори бўлишига ва йўталишига ҳам қарамай, ишхонасига ва спорт залига қатнашда давом этган. У ишга келган, ниқобини ечган, йўталган ва ҳамкасбларига инфекция юқтиришини айтган.
Спортзалга қатновчилардан беш нафарида сал кейинроқ COVID-19га топширган тест натижаси мусбат чиққан. Яна 14 киши, касаллик юқтирганларнинг оила аъзолари ҳам коронавирусга чалинишган. Улар орасида уч нафар бир ёшли гўдаклар ҳам бор.
Полиция маълумотларига кўра, одамларнинг ҳеч қайсиси жиддий оғриб қолишмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter