Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

18 майдан Греция бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берилди

18 майдан Греция бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берилди

Фото: «Турпром»

Греция ҳукумати расмий вакили Стелиос Пецас 18 майдан бошлаб фуқаролар бутун мамлакат бўйлаб ҳаракатланишларига рухсат этилгани, жумладан, Крит оролига бориш ҳам мумкинлигини маълум қилди.

Мамлакатда одамларнинг уйларидан чиқишларига 4 майдан рухсат берилган, бироқ яшаш ҳудудларини тарк этмасликлари лозим эди. Ороллардан қитъага келиш эса бутунлай ман этилганди.

Юнон юртида 18 майдан ҳайвонот боғлари ва ботаника боғлари очилиши, кинофильмларни суратга олиш ишлари янада давом эттирилиши маълум қилинган.

Қайсидир маънода коронавирус «Грецияни аяди» дейиш ҳам мумкин: «Worldometer» маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони 2 770 нафарга етган — бу Европадаги аксарият мамлакатлардагига солиштирганда анча оз. Беморларнинг тенг ярми соғайган — 1 374 нафар, қурбонлар сони эса вирусни юқтирганлар сонига қиёсланганда бирмунча кўп — 156 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг