14 кунлик карантиндан кейин ҳам аёлда коронавирус аниқланди
Икки ҳафта изоляцияда бўлган Япония фуқаросида коронавирус такроран аниқланди, дея хабар берди «NHK».
Таъкидланишича, биринчи сафар аёл 13 апрель куни коронавирусга тест топширганида, натижа мусбат чиққан. Касаллик аломатлари ўтиб кетган, шундан сўнг аёл икки ҳафта уйидан чиқмай ўтирган.
Карантин тугагандан сўнг аёлнинг аҳволи ёмонлашган, тана ҳарорати кўтарилган. Аёл қайта тест топширганида касалликка қайта чалингани маълум бўлди.
Хоккайдо тиббий университети профессори Йоко Цукамотонинг таъкидлашича, мазкур ҳолат карантин давомийлиги ҳамма учун бир хил бўлмаслигини, беморнинг аҳволига қараб уни узайтириш зарурлигини кўрсатиб берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter