Коронавирус юқтирганлар сони 1000га яқинлашди
2020 йил 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Бугун, 13 апрел соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга чалинганлар сони 934 нафарни ташкил этгани хабар қилинган эди. Ўтган соатлар давомида яна 64 кишида касаллик аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 85 бемор соғайган, 4 нафари эса вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter