Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Саудиялик футболчиларнинг самолётида ёнғин чиқди (видео)

ЖЧ-2018. Саудиялик футболчиларнинг самолётида ёнғин чиқди (видео)

Саудия Арабистони футболчилари Уругвай терма жамоаси билан ўйнаш учун Ростов-Донга кетаётган пайтда самолёт мотори ёниб кетган. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар қилмоқда.

Россия авиакомпаниясига қарашли ҳаво кемаси учувчилари самолётни Ростов аэропортига қўндиришга мажбур бўлишган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин техник носозлик туфайли келиб чиққани аниқланди.

Эртага, 20 июнь куни Саудия Арабистони терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушади.

Саудияликлар 14 июнь куни россияликларга қарши ўйинда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг