Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар-2022: Испания Коста-Рикани янчиб ташлади

Қатар-2022: Испания Коста-Рикани янчиб ташлади

Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи турида E гуруҳи вакиллари Испания ва Коста-Рика ўзаро тўқнашди.

Гуруҳдаги бошқа бир ўйин — Германия-Япония (1:2) тўқнашувидаги каби сенсация юз бермади: испанлар коста-рикаликларни янчиб ташлашди.

Дастлабки голни Дани Олмо 11-дақиқадаёқ рақиб дарвозасига жойлади. Орадан 10 дақиқа ўтиб Марко Асенсио ўзини кўрсатди. Ферран Торрес дублга эришди. Испания терма жамоасининг мундиаллар тарихидаги энг ёш футболчиси Гави энг ёш гол урган футболчиси ҳам бўлди. Кейин Карлос Солер ва Алваро Мората биттадан голни ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Испания – Коста-Рика 7:0

Голлар: Дани Олмо (11), Марко Асенсио (21), Ферран Торрес (31 – пен., 54), Гави (74), Карлос Солер (90), Алваро Мората (90+2).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг