Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси мутлақ рекордчига айланди

Месси мутлақ рекордчига айланди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси гол+пас тизими бўйича жаҳон чемпионатлари рекордини янгилади.

35 ёшли футболчи Хорватия дарвозасига битта гол урди ҳамда голли пас муаллифига айланди. Шу тариқа, унинг мундиаллардаги голлари 11тага, голли узатмалари сони эса 9тага етди ва бу кўрсаткич бўйича 20 балл тўплади.

Месси мазкур кўрсаткич бўйича Мирослав Клозе (Германия, 16+3), Роналдо (Бразилия, 15+4), Герд Мюллер (Германия, 14+5) ва Пеле (Бразилия, 12+7)ни ортда қолдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг