Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду ва Месси тўқнашуви амалга ошмайди

Роналду ва Месси тўқнашуви амалга ошмайди

Лионел Месси ва Криштиану Роналду  «Интер Майами» ва «Ал Наср» учрашувида бир-бирига қарши ўйнамайди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Роналду мушаклари шикастлангани учун Америка клуби билан ўйинда майдонга тушмайди. «Ал-Наср» 38 ёшли футболчининг соғлиғини хавф остига қўйишни истамаган ва уни майдонга туширмайди. Хабар қилинишича, январ ойи охирида португалиялик жароҳат олган.

«Ал Наср» 1 феврал куни «Интер Майами» билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 2 январида Роналду Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ўйинчисига айланди ва шартнома бўйича йилига 200 миллион евро олади. Португалиялик ва унинг оиласи учун қўшимча бонуслар ҳам ваъда қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг