Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаевнинг маслаҳатчиси ўзгарди

Зойир Мирзаевнинг маслаҳатчиси ўзгарди

Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби Ҳамза Жумаев ишдан кетди.

«Оз эмас, кўп эмас 9 ой Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, ахборот хизмати раҳбари сифатида ишладим. Бугун эса ўз хоҳишим билан янги мақсадлар сари ушбу даргоҳда фаолиятим тугади», деб ёзади у.

Ҳамза Жумаевнинг қайд этишича, вилоят ҳокими хулосаси билан «Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталари бош муҳаррири Ғайрат Шералиевга Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажариб туриш юкланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг