Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев Бош вазирга мурожаат қилди

Зойир Мирзаев Бош вазирга мурожаат қилди

Фото: Ҳокимлик ахборот хизмати

Шу йилнинг 21 декабр куни Бош вазир A.Aрипов раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жойлар ижтимой соҳа объектларини қиш мавсумига тайёрлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳолини қийнаб келаётган муаммо бўйича маълумот берган.

– Вилоятимизнинг Ғузор, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида электр энергияси таъминотида 8-12 соатгача режасиз узилишлар кузатилмоқда, – деди Зойир Мирзаев. – Натижада аҳоли томонидан ҳақли эътироз ва норозиликлар кўпаймоқда. Сабаби ушбу ҳудудларда кўпчилик аҳоли тоғли ва қишлоқ жойларда яшайди.

Ушбу кўтарилган муаммога Бош вазир алоҳида эътибор қаратиб, 2 кун ичида вазиятни ўнглашга, режасиз 8-12 соатлаб узилишларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг