Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Зомин»да дор йўли очилди

«Зомин»да дор йўли очилди

Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Зомин» сайёҳлик-рекреацион зонасида 25 август куни дор йўли ишга тушди. 133,3 миллиард сўмлик лойиҳа Швейцариянинг Bartolet компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди, деб хабар қилди Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, дор йўлининг узунлиги 2102 метр бўлиб, 12 та минорали 11 та устунга эга ва соатига 1200 сайёҳга хизмат кўрсатишга қодир.

Қуйи станциянинг баландлиги денгиз сатҳидан 1961,1 метр, юқори станцияси 2490,6 метр (баландлик фарқи 529,5 метр). 11-миноранинг баландлиги 35 метр бўлиб, 8- ва 9-устунлар орасидаги энг катта масофа 615 метрдан иборат.

Йўлнинг энг катта қиялиги 42 градус. Максимал ҳаракат тезлиги секундига 6 метр. Ҳаракат пайтида кабиналар орасидаги масофа 141 метрни ташкил қилади. 36 замонавий кабина сайёҳларга хизмат кўрсатади.

«Зомин» зонасида умумий қиймати 456 миллиард сўмлик тўртта лойиҳа бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Булар кўп қаватли автотураргоҳ, ресторан, осма кўприклар ва соғломлаштириш маркази лойиҳалари, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг