Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоминда аэропорт очилди 

Зоминда аэропорт очилди 

1 сентябрь куни Жиззах вилояти Зомин туманидаги аэропорт фойдаланишга топширилди. Маросимда вилоят, туман, Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси раҳбарлари, шунингдек, туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Тошкентдан парвоз қилган кичик LET L-410 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди. Ўша куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Pilatus PC-24 бизнес-жети ҳам шу ерга учиб келди.

Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев аэропорт очилиши умумий овқатланиш, транспорт, сувенирлар, ресторанлар, кафелар ва бошқа хизмат кўрсатиш турларини ривожлантиришини таъкидлади.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, туманга йилига 1,5 миллион нафаргача маҳаллий сайёҳ ва 140 минг нафар хорижий сайёҳни жалб этиш режалаштирилган.

Аэропортнинг йўловчи терминали 30 кишига мўлжалланган. Аэропорт ҳудуди 60 гектарни ташкил этади. Бу ерда асфальтдан учиш-қўниш йўлаги қурилди. Илгари LET L-410 Зоминга тупроқли йўл орқали парвозни амалга оширган.

Аэропорт учун зарур радио, аэронавигация ва бошқа жиҳозлар харид қилинади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг