Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Заправка»ларда навбатлар кўпаймоқда. Метан газнинг нархи ошадими?

«Заправка»ларда навбатлар кўпаймоқда. Метан газнинг нархи ошадими?

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда метан «заправка»ларда навбатнинг узайиб бораётгани, бир қатор метан «заправка»ларнинг ёпиқлиги, мазкур вазият метан нархининг ошишидан дарак бўлиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати ҳолатга изоҳ берди.

«Барча метан «заправка»ларга август ойи учун ҳам уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган. Ҳеч қандай чеклов киритилмаган.

Қайсидир метан «заправка» ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган бўлса, демак, бу қандайдир техник сабаблар ёки бошқа бир омил туфайли бўлиши мумкин.

Шунингдек, аввал таъкидлаганимиздек, метан «заправка»ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ», дейилади изоҳда.

Қайд этилишича, аҳоли ва бошқа тоифадаги истеъмолчилар қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланган муддатларда табиий газ нархининг оширилиши ҳақида аввалдан огоҳлантирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг