Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада 500дан ортиқ киши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Зангиотада 500дан ортиқ киши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

«Обод қишлоқ» давлат дастурига асосан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида иккита маҳаллада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал равишда амалга оширилмоқда.

Шу билан бир қаторда тиббиёт соҳасида ҳам чекка қишлоқ аҳолиси учун бир қатор қулайликлар яратиляпти. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, республика клиник шифохоналарининг етакчи олимлари ва юқори малакали шифокорлари иштирокида туманда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу тадбирда травматолог, невропатолог, терапевт, педиатр, акушер-гинеколог, уролог, офтальмолог, кардиолог ва хирурглар томонидан жами 508 нафар киши, жумладан 362 нафар катталар, 142 нафар болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

— Кўрикдан ўтган 395 нафар фуқарода касалликлар аниқланди. Уларни соғломлаштириш мақсадида 369 нафарига амбулатор, 27 нафарига стационар даволаниш буюрилди, — дейди  Зангиота туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.в.б С.Муҳамедова. — Бир нафар уйида ётиб қолган беморнинг уйига травматолог, хирург, окулист ва кардиолог мутахассислари бориб тиббий кўрикдан ўтказиб, тегишли тавсиялар бериб келишди.

Тадбир доирасида республика мутахассислари томонидан замонавий диагностика усулларидан фойдаланиш бўйича туман шифокорларига «маҳорат дарслари» ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг