Юртимизда янги йилнинг биринчи куни нечта чақалоқ туғилди?
2021 йилнинг 1 январь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди, дея хабар берди ССВ. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 564 нафари ўғил бола, 522 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола ҳозирча Самарқанд вилоятида (148 нафар чақалоқ) дунёга келди.
Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Қашқадарё вилояти (115 нафар) ва Фарғона вилояти (113 нафар) кучли учликни якунлаган.
Туғилганларнинг 5 нафари эса эгизакларни ташкил қилади. Айни пайтда шифокорларимиз уларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу куни эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди.
Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси бутун дунёда болалар туғилиши бўйича 2021 йилга оид прогнозини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик. 2021 йилнинг биринчи кунида, яъни бугуннинг ўзида 371 минг гўдак туғилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter