Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт нафар ўзбекнинг паспорти иш берувчидан олиб берилди

Тўрт нафар ўзбекнинг паспорти иш берувчидан олиб берилди

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига 4 нафар юртдошимиздан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда фуқаролар Краснодар ўлкасидаги корхоналардан бирида ишлаш учун боргани, иш берувчи вакиллари томонидан паспортлари 2 ойдан ортиқ вақт мобайнида олиб қўйилиб, берилмаётганини билдирган.

«Меҳнат мигрантларининг паспортларини қайтариш мақсадида Ваколатхона ходимлари иш берувчи вакиллари билан телефон орқали музокара ўтказди. Иш берувчилар паспортларни патент расмийлаштириш учун олгани ва ишхонада сақлаётганини билдирди. Уларга фуқаролик паспортини олиш Россия қонунчилиги бўйича мумкин эмаслиги тушунтирилиб, юртдошларимиз паспортлари қайтарилди», дейилади хабарда.

Аввалроқ агентлик ўтган бир йиллик фаолиятига оид маълумотларни эълон қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг