Юрак етишмовчилигига қарши кураш йўли топилди
Буюк Британиянинг Бристоль университети олимлари юрак етишмовчилиги туфайли шикастланган юрак-қон томирларини тиклаш йўлини топди. Бу ҳақда таълим муассасаси сайтида маълум қилинган.
Юрак шикастланиши қандай шаклланишини тушуниш учун улар 1-тоифа ва 2-тоифа диабетга чалинган сичқонлар устида тадқиқот ўтказдилар. Мутахассислар қон томирларидаги желга ўхшаш қатлам бўлган гликокаликсни ўрганишди. Маълум бўлишича, юракнинг майда қон томирларида бу тузилма биринчи навбатда турли касалликларда зарар кўради.
Хусусан, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу зарар юрак деворларида суюқлик ҳаракатининг кучайиши билан боғлиқ бўлиб, бу шиш пайдо бўлишига ва юрак мушакларининг кучайишига олиб келади. Натижада, юрак уришлар орасида тўғри бўшашмайди ва қонни танага ҳайдай олмайди.
Гликокаликс функциясини тиклаш учун олимлар диабетик кемирувчиларга ангиопоиетин-1 деб номланувчи моддани беришди. 3 соатдан кейин улар бу қатлам қалинлашганини аниқладилар. Ультратовуш текширувлари шуни кўрсатдики, сичқонларнинг юрак уришлари орасида бўшашиш қобилияти ҳам яхшиланган.
Британиялик мутахассисларнинг фикрича, бу кашфиёт қандли диабет билан оғриган айрим одамларда қон босими ёки юрак-қон томир касалликлари бўлмай, юрак етишмовчилиги ривожланиши сабабларини тушунишга ёрдам беради. Олимларнинг таъкидлашича, одамларда ўтказилган тадқиқотлар диабетик юрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун янги даволаш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter