Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЮНИСЕФ ижрочи директори истеъфога чиқиш сабабини айтди

ЮНИСЕФ ижрочи директори истеъфога чиқиш сабабини айтди

Фото: «Educationcannotwait.org»

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби расмий вакили ўринбосари Фархан Хакнинг сўзларига кўра, БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ижрочи директори Генриетта Фор истеъфога чиқишга қарор қилган.

«ЮНИСЕФ ижрочи директори Генриетта Фор БМТ Бош котиби Aнтониу Гутеррешга ўзини оила соғлиғига бағишлаш учун истеъфога чиқиш нияти борлигини маълум қилди. Бош котиб унинг қарорини тўғри тушуниб, афсус билан қабул қилди», — деди Хак матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, БМТ Бош котиби Фордан бутун дунёдаги болалар ҳаётини яхшилашга қаратилган хизмати учун миннатдор.

Генриетта Фор 2018 йил 1 январдан буён ЮНИСЕФ ижрочи директори ҳисобланади. Хакнинг сўзларига кўра, Фор янги директор тайинлангунга қадар ўз лавозимида қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг