Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЮНЕСКО ишлари бўйича комиссия қўллаб-қувватланади

ЮНЕСКО ишлари бўйича комиссия қўллаб-қувватланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, Комиссиянинг:

комиссия ишчи органи – котибият бошқарув ходимларининг чекланган сони 9 нафар этиб белгилаш;
комиссия бош котиби ўринбосари лавозимини жорий этиш;
комиссия ўринбосарини мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштириш;
котибият ходимларига нисбатан Вазирлар Маҳкамаси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, мақоми ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитларини татбиқ этиш;
котибият ходимларининг эришган натижаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ой 100 фоизгача устамалар ўрнатиш кўзда тутилган.

Қайд этилишича Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки котибиятнинг валюта ҳисоб рақамига лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш мақсадида келиб тушган маблағлар доирасида кўрсатилган банк хизматлари учун тегишли ҳақ ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда хизмат кўрсатиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг