Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юлдуз Усмонова ва шоир судлашишда давом этмоқда

Юлдуз Усмонова ва шоир судлашишда давом этмоқда

Шоир Йўлчи Рўзиев ва Юлдуз Усмонова ўртасидаги суд иши ҳали давом этмоқда.

Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик суди Юлдуз Усмоновадан шоир фойдасига «Хаста бўлма» номли шеъридан муаллифлик ҳуқуқини бузиб фойдалангани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарганди.

29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Ю.Усмановадан даъвогар Й.Рўзиевга 50.000.000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

Шундан сўнг ҳонанда Усмонова Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритган.

Хозирда Тошкент шаҳар суди биринчи инстанция суди қарорини кўриб чиқмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг