Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар парламенти раҳбарияти сайланди

Ёшлар парламенти раҳбарияти сайланди

Фото:«Ҳуқуқий ахборот»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ёшлар масалалари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Ёшлар парламентининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Адлия вазирлиги ходими ва ТДЮУ талабаси Бобоев Жамшид Норбой ўғли парламент раислигига, тузилманинг Китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва қонунчилик масалалари комиссияси раиси лавозимига вазирликнинг яна бир ходими Маматқулов Шоҳруҳ Қудратжон ўғли сайландилар.

Бу ҳақда ТДЮУ матбуот хизмати хабар берди.

Ёшлар парламенти қуйи палатанинг маслаҳат органи бўлиб, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган жами 250 нафар депутатдан ташкил топган. Шундан 46 нафари Ёшлар парламенти Республика комиссиясининг тавсиясига асосан тайинланган, қолгани халқ депутатлари шаҳар (туман) кенгашларининг вакили ҳисобланади.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг