Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар камолоти - 5 ташаббусда

Ёшлар камолоти - 5 ташаббусда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселекторда илгари сурилган Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни мактабгача таълим тизимида самарали ташкил этиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан 2019 йил 5 октябрь куни Чилонзор туман Мактабгача таълим бўлими ва Тошкент Педагогика коллежи билан ҳамкорликда “Ёшлар камолоти - 5 ташаббусда” номли семинар тадбири ўтказилди.

Мазкур семинар тадбирига Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, Чилонзор туман ҳокимияти, Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта таёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти мутасаддилари ташриф буюрдилар. Бу тадбирда ёшлар спортнинг кўплаб турлари, шахмат-шашка китобхонлик, саҳна кўринишлари, мусаввирлик, мусиқа, рақс каби қобилиятларини намойиш этдилар. Мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институтидан келган малакали вакиллар томонидан тренинг дарслари ўтказилди. Тадбирда Мактабгача таълим тарбиячилари ва Педагогик коллеж талабалари томонидан ясалган қўл меҳнатидан иборат кўргазмалар ўрин эгаллади. Тадбирга ташриф буюрган ота-оналар ёшларга кўрсатилаётган эътибордан мамнунликларини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг