Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар иттифоқига 8 фоизлик тўлов янги йилдан татбиқ этилади

Ёшлар иттифоқига 8 фоизлик тўлов янги йилдан татбиқ этилади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи логотипи

Foto: «Xalq so‘zi Online»

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш белгиланган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, чет тилларни ўргатиш, компютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шўъба корхоналарини 2027 йил 1 августга қадар барча солиқлардан озод этиш, бунда корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби жорий этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг