«Ёш китобхон» аниқланди. «Спарк» ўз эгасини топди!
Бугун, 16 февраль куни ёшлар орасида мутолаа муҳитини яратиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёшларнинг интеллектуал билимларини ва маънавий савиясини ошириш, адабиётнинг мўъжаз оламига олиб кириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ёш китобхон» танлови республика босқичи ғолиблари аниқланди.
Мураккаб шартлар, қизғин баҳслардан сўнг «Ёш китобхон» танловининг мутлақ ғолиби аниқланиб, ваъда қилинган Президент совғаси «Спарк» ўз эгасини топди.
Самарқандлик Моҳинисо Шомуродова 252.25 балл билан 1-ўринни, хоразмлик Умиджон Қутлимуродов 245 балл билан 2-ўринни, бухоролик Нодира Миродуллаева 221.75 балл билан 3-ўринни қўлга киритди.
Биринчи ўринга энг олий соврин — «Спарк» автомашинаси, иккинчи ўринга компьютер жамланмаси, учинчи ўринга эса 200 дона китоб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter