Ёш болакай вафотидан кейин очиқ турган «қудуқ»ларга қарши кураш бошланди (фото)
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида 2011 йилда туғилган болакай очиқ турган «колодец»га сирпаниб тушиб кетиши натижасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
«Kruz.uz» сайтининг маълум қилишича, ушбу воқеадан кейин ижтимоий тармоқларининг Қорақалпоқ сегментида очиқ турган «колодец»ларга қарши кураш бошланди.
Бу бўйича «instagram»даги @fivecity.onecountry саҳифаси ва «telegram»даги «Это Нукус» канали ҳам очиқ турган «колодец»ларни расмга олиб флэшмоб ўтказмоқда.
Қуйида Қорақалпоғистондаги ана шу очиқ турган «колодец»ларни кўришингиз мумкин.
Флешмобдан кўзланган асосий мақсад жамоат жойларидаги очиқ турган «колодец»ларнинг оғзини бекитиб қўйишга масъуллар эътиборини қаратиш экани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter