Йонас Аструп: «Мажбурий меҳнатга йўл қўйган амалдорга чора кўрилиши керак»
Хабар берганимиздек, 29 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ушбу йиғилишда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) лойиҳа бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп ҳам иштирок этди ва маъруза қилди.
«Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон президентининг мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича фармонини олқишлайди. Ўйлаймизки, Ўзбекистон фуқаролари бундай вазиятларга тоқат қилишмайди ва ҳеч ким қонундан устун эмаслигини тушуниб етишади», — деди у.
«Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини ХМТ ҳам қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳукумат даражасидаги амалдорга чора кўрилиши халқаро ҳамжамият учун муҳим аҳамиятга эга. Халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда рўй бераётган ҳодисаларга биргина ҳолат учун ёки бирёқлама хулоса чиқармайди, балки ҳукумат бунга қандай муносабатда бўлганига ҳам эътибор қаратади. Ҳозирги вазиятда тўғри қарор қабул қилингани ўта муҳимдир», – қўшимча қилди Йонас Аструп.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter