Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ёмғирли ва совуқ кунлар яқин» — Ўзгидромет

«Ёмғирли ва совуқ кунлар яқин» — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 17 октябридан Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябр кунлари эса республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.

17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқгача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуқгача, кундуз кунлари 15-20 даражагача аста-секин пасаяди.

17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг