Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўллардан фойдаланиш муассасаси масъуллари жавобгарликка тортилди

Йўллардан фойдаланиш муассасаси масъуллари жавобгарликка тортилди

Туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаларида назорат тадбирлари амалга оширилди. 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Жиззах вилояти бўлими томонидан «Шароф Рашидов туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасасида текширув ўтказилди. 

Давлат назорати давомида давлат муассасасида фойдаланилаётган 25 та техника ва  ўлчаш воситалари текширувдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, 25 дона (100%) ўлчаш воситаларининг белгиланган метрологик текширувдан ўтказилмагани аниқланган. 

Мазкур ҳолат «Метрология тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси талаблари бузилганлигини кўрсатади. Ушбу модда метрологик текширувлардан ўтган ўлчаш воситаларидан фойдаланишни мажбурий деб белгилайди.

Маълумот учун: Ўлчаш воситаси — ўлчашлар учун фойдаланиладиган ва белгиланган метрологик хусусиятларга эга бўлган техника воситаси ҳисобланади. Метрологик текширув — ўлчаш воситасининг техник ва амалий жиҳатдан белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш жараёнидир.

Текширув якунларига кўра, давлат муассасаси масъуллари томонидан қонун бузилишига йўл қўйилгани учун маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг