Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати аҳолига мурожаат қилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати аҳолига мурожаат қилди

Фото: Xabar.uz

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати аҳолига мурожаат қилди. 

Айтилишича, Тошкент вилоятида Велоспортнинг шоссе тури бўйича «Оқтош-Чорбоғ Mountain» халқаро мусобақаси ўтказилмоқда.

Шу сабабли эртага, 13 май куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 34-километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километрига (Газалкент шаҳрига кириш) қадар вақтинчалик ёпилади.

Бўстонлиқ туманига борувчилар учун Чирчиқ шаҳри ва 4P14 «Ғазалкент.ш - Тўйтепа.ш» автомобиль йўли (Қораманас, Қўшқўрғон қишлоқлари) орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг