Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўл ҳаракати қоидаларидаги ўзгаришларидан бири: тормозни вақтлироқ босинг!

Йўл ҳаракати қоидаларидаги ўзгаришларидан бири: тормозни вақтлироқ босинг!

Фото:«Xushnudbek.uz»

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар хусусида пост қолдирди. 

«Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлардан яна бири ҳақида ҳам алоҳида тўхталишни лозим деб топдик.

Бундан буён светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак» дея ёзади ҳуқуқшунос.

Шунингдек, бу қоиданинг муҳимлиги шундаки, видеокузатув ўрнатилган чорраҳаларда бундан буён камералар олд бампери чизиқ устига чиқиб кетган машиналарга ҳам автоматик жарима солишни бошлайди. Шу сабабли, тормозни сал вақтлироқ босиш, светофор чироқларига ҳушёрроқ бўлмоқ керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг