Йўл бўйидаги эски уйлар бузилади. Янгисини қуриш учун имтиёзли кредит берилади
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича видеоселектор ўтказмоқда. Давлат раҳбари яқинда имзоланган ипотека қарори доирасида ажратиладиган ресурслардан Ғиждувон туманида фойдаланиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
— Ғиждувон туманидан ўтган «А-380» халқаро автомагистрал йўли ёқасида 245 та аҳоли уй-жойлари жойлашган.
Ушбу уйларнинг биринчи қаватида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш шарти билан, кўп қаватли этиб қайта қуриш учун, имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига, камида 1 мингта иш ўрни яратиш мумкин.
Бунда, ўтган ҳафта имзоланган ипотека қарори доирасида ажратиладиган ресурслардан самарали фойдаланиш лозим, — деди давлат раҳбари.
Президент икки ой муддатда халқаро йўллар бўйидаги хонадонларни хатловдан ўтказиб, уларда хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳаларни шакллантириш топшириғини берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter