Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил сўнгида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум бўлди

Йил сўнгида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати якунланаётган 2021 йилнинг сўнгги кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Кечаги аёзли ва қорли об-ҳавонинг сабаби ҳудудимизга Россиянинг Европа ҳудудидан (Москва вилояти) кириб келган совуқ ва нам ҳаво массасидир.

Бутун республика бўйича қор ёғиши кузатилди, текислик ҳудудларда биринчи барқарор қор қоплами ҳосил бўлди.

Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида совуқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида қор ёғади. Ҳарорат фони меъёрдан 5-7° га паст бўлади ва 2° совуқ-3° илиқдан юқори бўлмайди.

Йил охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари 28-29 декабрда совуқлар 3-8 даража совуқгача кучаяди, 30-31 декабрда 2° совуқ-3° илиқгача кўтарилади, эртага кундуз куни ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади, 31 декабрга кундуз куни 8-13 даража илиқгача кўтарилади.

Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг