Йил бошидан бери қанча киши зўравонликдан жабрлангани очиқланди
АОКАда Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори Муқаддам Расулова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда маълум қилинишича, 2021 йилнинг 10 ойида «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказ»ларига 7226 нафар фуқаро мурожаат қилган, улардан – 4518 та ҳолатда турли зўравонлик содир этилган.
Шундан: 2457 та - руҳий, 1358 та - жисмоний, 37 та - жинсий, 666 та - иқтисодий зўравонлик ҳолати қайд этилган ва 2708 та ҳолатда оилавий низолар, келишмовчиликлар, ажрашиш масалалари билан мурожаатлар қайд этилган.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан ўзаро мулоқот қилиш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун 1146 «Ишонч телефони» 24 соат узлуксиз ишламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter