Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙҲХБ байрам муносабати билан аҳолини огоҳлантирди

ЙҲХБ байрам муносабати билан аҳолини огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

ЙҲХБ байрам муносабати билан аҳолига огоҳлантириш билан чиқди. 

Жорий йилнинг 31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистон» боғида байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Шу сабабли пойтахтимизнинг Маҳтумқули-Оҳангарон шоҳ кўчасидан, Янги Ўзбекистон - 4P12 йўли кесишган чорраҳасигача соат 19.00 дан 22.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Эслатиб ўтамиз фақатгина байрам табдирлари ва мушакбозликка ташриф буюрувчи меҳмонлар Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланишлари мумкин.

Тошкент вилояти томондан;
Юқори Чирчиқ тумани,
Қуйи Чирчиқ тумани,
Ўрта Чирчиқ тумани ҳамда Паркент туманларидан ташриф буюрувчи меҳмонлар 4Р12 йўли бўйлаб Шарқ ЙПХ маскани орқали пойтахтимизга киришлари тавсия этилади.

Бустонлиқ тумани, Ғазалкент тумани, Қибрай туманларидан ташриф буюрувчи меҳмонлар Чирчиқ шаҳри орқали Юзробод кўчаси бўйлаб Темур Малик кўчаси орқали пойтахтимизга киришлари тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг