Ярим килограмм соф олтинни Тошкентда ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда туман ҳудудидан ўтувчи М-38 автомобиль йўлининг «Юқори нуқта» ЙПХ масканида «Самарқанд-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомашина йўловчиси М.Р.нинг ёнида фуқаро Р.Т. томонидан Тошкент шаҳарида ўтказиш учун бериб юборилган оғирлиги 463,94 грамм бўлган баҳоси 368 млн сўмлик 2 дона соф қуйма олтин бўлагини олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter