Японияда 1000 долларлик иш таклиф қилинмоқда
Тикувчилик соҳасида етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлган аёллар Япония давлатидаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга таклиф этилмоқда.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- 18-35 ёшда бўлиши;
- 6 ойлик иш тажрибасига эга бўлиши;
- зарарли одатларга эга бўлмаслиги;
- япон тилини базавий даражада билиши;
- иш вақти: 5 кун 8 соатдан.
- иш ҳақи: 1 ойлик тайёргарлик курси даврида 60 минг япон йени (525 АҚШ доллари), 2-ойдан 122,091 япония йени (1068 АҚШ доллари), барча солиқлар ва уй-жой тўловларини ҳисобга олган ҳолда.
Йўл харажатлари (икки томонлама авиачипта) иш берувчи томонидан қопланади.
Ушбу ҳаволада рўйхатдан ўтиш ва бирламчи талаблар билан танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter