«Янгийўл тумангаз» раҳбари ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари қамоққа олинди
Республика штаби йиғилишида Бош прокурорнинг маълум қилишича, «Янгийўл тумангаз» раҳбари У.Т. ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари Ф.Ш.га ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
«Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам албатта худди шундай жиноий иш қўзғатилади», — деди Сардор Умурзоқов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори қамоққа олингани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter