Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгиер шаҳрида муҳташам санаторий фойдаланишга топширилди

Янгиер шаҳрида муҳташам санаторий фойдаланишга топширилди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли «Янгиер» санаторийсининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди.

Бу ерда бир вақтнинг ўзида 250 киши дам олиб ва саломатлигини тиклаши мумкин. Санаторийдаги йодобромли минерал сув юрак-қон томир, марказий ва периферик нерв тизими, тери касалликлари, церебрал атеросклероз, таянч-ҳаракат тизимининг яллиғланиши ва жароҳатдан кейинги оқибатлар, рейно хасталиги, аёллар бепуштлигининг эндокрин шакллари, экзоген-конституцион семириш каби касалликларни даволашда самарали таъсир кўрсатади.

Санаторийни қуриш ва уни энг замонавий тиббий диагностика жиҳозлари билан таъминлашга Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳисобидан жами 84 миллиард сўм маблағ сарфланди. Сиҳатгоҳда 80 та янги иш ўрни яратилди ва тез фурсатда муассасада 110 нафар ишчи ходим фаолият юритади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг