Янги йилнинг бош арчаси ўрнатиладиган жой ўзгарди
Қиш фаслининг тароватли байрами Янги йил тобора яқинлашмоқда. Юртдошларимизда савол туғилиши табиий: бу йил мамлакатимизда Янги йилнинг бош арчаси қаерда ўрнатилади? Бу саволга «ЎзА» ойдинлик киритди.
Маълумки, узоқ йиллар давомида Янги йилнинг асосий арчаси пойтахтимизнинг бош майдони – Мустақиллик майдонида ўрнатилишига кўникиб қолган эдик. Аммо сўнгги икки йилда Бош арча «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғига ўрнатилди.
Бу йил эса юртдошларимиз Янги йил байрамининг асосий тантаналарини янги манзил – Мустақиллик шоҳ кўчасида, яъни Ёшлар ижодиёт саройининг орқа томонидаги очиқ майдонда қарши олишадиган бўлди. Бу хабарни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.
Бугун эрталабдан Мустақиллик шоҳ кўчасига Янги йил байрамининг бош арчасини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил ҳам юртдошларимиз Янги йил байрами муносабати билан 30 декабрдан то 3 январга қадар дам олишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter