Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?
Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.
Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
- 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);
- 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);
- 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);
- 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).
30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.
Аввалроқ 2023 йил учун дам олиш кунлари эълон қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter