Янги йил байрами кечасида қор ёғадими?
Ўзбекистоннинг аксарият қисмида Янги йил байрами кечасида қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази директори Шерзод Хабибуллаев ўзининг «Facebook»даги саҳифасида хабар бермоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 31 декабрь куни кечга томон баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлади. Хусусан, ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кундузи +2…+7 даража, кечаси 0…+5 даража бўлади.
1 январь куни эса Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси −1…+6 даража, кечаси 0…+5 даража бўлади.
Ўзбекистон аҳолиси сўнгги йилларда Янги йилни камдан кам ҳолларда қор билан кутиб олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter